Рио- Де-Жанейро шахрида бўлиб ўтган XV ёзги паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган ўзбек спортчиларига.
Сизга таҳсин бўлсин, сизга тасанно,
Сизга олқиш бўлсин, сизга салламно,
Сиздай жасурларга бизлар жонфидо,
Мардлик майдонида мардона парвоз –
Буюк Ўзбекистон фарзандига хос.
Ўттиз бир медални қўлга киритган,
Ватан байроғини жонида тутган,
Қалби нопокларнинг шўрин қуритган
Мардлик майдонида мардона парвоз –
Буюк Ўзбекистон фарзандига хос.
Мажруҳ дея кўрманг, улар мукаммал,
Баъзи соғломлардан минг бора афзал,
Улар ибрат эрур азрўзи азал
Мардлик майдонида мардона парвоз —
Буюк Ўзбекистон фарзандига хос.
Тўрт муччаси соғлом бўлган эй одам,
Улар-ла фахрлан, фикр қил бир дам,
Сен ҳам қалбингга боқ, қалбингга сен ҳам.
Мардлик майдонида мардона парвоз –
Буюк Ўзбекистон фарзандига хос.
Жисми-жони бардам, юраги сўқир,
Ҳасад босган ёвуз тилаги сўқир
Сира биздан эмас, бизлар эркин, ҳур,
Мардлик майдонида мардона парвоз –
Буюк Ўзбекистон фарзандига хос.
Билиб кўйсин дунё, бизлар ким эдик,
Тўмарис, Темурбек зотимиз дедик,
Жахон совриндори бугун биз бўлдик,
Мардлик майдонида мардона парвоз –
Буюк Ўзбекистон фарзандига хос.
Калб кўзи уйғоқлар бизнинг наслимиз,
Юртбоши аслидан бизнинг аслимиз,
Жаҳонни забт этди ёшлик фаслимиз,
Мардлик майдонида мардона парвоз –
Буюк Ўзбекистон фарзандига хос.
Ўргилиб кетайин, ўғил-қизларим,
Сизлар сабаб ёруғ бўлди юзларим.
Хамиша сизга шу айтар сўзларим:
Мардлик майдонида мардона парвоз –
Буюк Ўзбекистон фарзандига хос.
Малика МИРЗО қизи