“Меҳризиё” нур сочмоқда

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Фарғона вилоят бўлимининг маънавий-маърифий, адабий-бадиий газетаси “Меҳризиё” 2000 йил январ ойидан чиқа бошлаган.

Газета таҳририятининг шиори:  “Биз дунёга қалб кўзи билан боқамиз”

Мухтасархон Қодирова, “Меҳризиё” газетасининг бош муҳаррири

Доимо биз билан бўлинг. Сизга чинакам меҳр, зиё сочувчи ҳамроҳингиз, Сизнинг
ишончингиз, суянчингиз, дарткашингиз ва дилкашингиз бўлиш учун астойдил ишлаймиз.

“Меҳризиё” Сизга шодлик, қувонч бахш этади. Ҳаста кўнгиллар, ўксик диллар, бағри кемтик, қалби тонглардек мусаффо, осмонлардан сарбаланд юракларга, меҳр – мухаббат, ташна дилларга моддий ва маънавий жихатдан кўмаклашади.

Газетамиз доимо Сизнниг меҳр — муҳаббатингиз, эътиборингиз, орзу умидларингизга ҳамфикр, ҳамжихат бўлишга ошиқиб яшайди. Дархақиқат газетанинг ҳар бир сонида таҳририят ўз олдига қўйган шиорга содиқ қолиб, ногиронлар ҳаётини тўлақонли ёритиб келмоқда.

“Меҳризиё” садоси

Аста уйғонади, биз зор кутган тонг,

 Дийдор насибидан осмонда жоним.

Бор куч, имконимни баҳшида этай,

Мени панох;ингга ол Онажоним.

Хур МЕҲРИЗИЁга суянч бўл Ватан,

Гул Меҳригиёдек дармонинг бўлай.

Сендан азиз қутлуқ, нимам бор Ватан,

Шу улуғ меҳрингга посбонинг бўлай.

 Ижод бўстонининг дарди бўлакча,

Меҳр, зиё сочмоқ улуғ бахт, неъмат.

Қалбингизни очинг, кенгга кенг дунё,

Бу майдон бизга ҳам, сизга ғанимат.

Ҳар бир саҳифасин мехрла очинг,

Нур сочсин Сизларга ажиб дур-ҳикмат.

Ишончингдан ўзим ўргилай, Халқим,

Бир ҳовуч мехрингни аяма фақат.

Олис, узоқ, манзилни кўзлаб,

Катта йўлга чиққан карвонимиз.

Дуога оч қўлингни халқим,

Дардларингга ўзим қалқонман!