Тадбирлар


Меҳр оғушида

Наврўзи оламнинг тароватли кунларида биз ипакчилар шаҳарчасига йўл олгандик. «Марғилон миллий таомлари» ошхонасида баҳорий дастурхон устида, байрамона суҳбатни давом эттирдик.

— Одамнинг энг бахтли вақти — бошқаларга эзгулик қилган вақтидир, — дейди бизни кутиб олган мезбон — Абдуваҳоб ҳожи Аҳмаджонов — Мана, кўриб турганингиздек масканимизнинг бугунги азиз меҳмонлари, асосан ёшлар, мактаб ўқувчилари, мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчиларидир.

Маҳаллалардан ташриф буюрган болалар оналар даврасида ҳушнуд дамлар оғушида! Тантаналар залида қўшиқ, ўйин-кулгу авжида. 22-ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчиларининг «Хуш келибсан, бахоржон!» деб номланган адабий-мусиқали чиқишлари барчага манзур бўлди. Ўқувчиларнинг қўл меҳнати ва чизган расмлари кўргазмаси эътиборни тортади, Биз билан сухбатда ўқувчи Худоберди Тожибоев шундай дейди:

— Мактабимизда расмлар курик-танлови мунтазам ўтказиб борилади. Кўрик танловнинг шаҳар ва вилоят босқичларида ғолиб чиқиб, республика танловида қатнашиб, совриндор бўлдим. Ёш рассом Худоберди Тожибоев ижоди эътиборга лойиқ. Унинг ранг – тасвирларида Ватан боғлари, чаманзорлар, бахтли ёшлик тараннум этилади. Баҳор тасвири туширилган расмлари ҳаётимиз кўркидан сўзлайди.

— Даврага меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари чиқадилар. Она-Ватан, тинчлик ва бахтиёр болаликни шарафловчи шеърларни дона-дона айтишиб, олқишлар оладилар.

Шаҳримиздаги 25- ва 37-махсус болалар муассасалари тарбиячилари Нафисахон Парпиева ва Олимахон Мамажоновалар қувноқлар завқига шерик бўладилар. Кичкинтойларнинг хурсандчилиги бизларга ҳам кўчиб, дилларимиз завқу шавқга тўлиб тошади.

Жамиятимиз фаоллари Дилорамхон Қодирова, Ўзбекистон Халқ- Демократик партияси шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Малоҳатхон Эшонбобоева, тиббиёт ходими Гулбаҳор Шукуровалар болаларга байрам совғалари улашадилар.

Шу ўринда саховатпеша ходимларимиз «Фарғона тола» минтақавий пахта терминал корхонасининг директори Улуғбек Турғунов, «Марғилон бахмали» МЧЖ рахбари Аб­дулҳай Ҳошимов, «Марғилон Силк ВАЦ» хусусий корхонаси раҳбари Пўлатжон Йулдошевларнинг улуғ фазилатлари янада ёрқин намоён бўлганлигини ҳурмат билан айтиб ўтиш жоиздир. Дархақиқат алломалар айтганларидек, халқнинг етуги саҳий кишилардир.

Тадбирларда жамиятимиз бўлинмаси раёсати аъзоларидан Мўйдинбек Каттабеков, Исроилжон Бекмирзаев, Шарофатхон Зокирова, Раҳимахон Ҳасанова, Шавкатбек Абдураззоқов жонкуярлик кўрсатмоқдалар.

Шавкатбек Абдураззоқов “Ипак йўли” маҳалласи фуқаролар йиғини ҳодимлари билан биргаликда иккинчи гуруҳ ногиронлари Мадинахон Раҳимова, Фотимахон Муқимова, Хамидилло Муқимовлар хонадонларида бўлишиб, ҳол-аҳволларидан ҳабар олиб туришибди.

“Қизил Яримой” жамияти шаҳар ташкилоти раисаси Шарофатхон Зокирова бўлинма тадбирларида иштирок этиб, болаликдан ногиронларни дори-дармонлар, ўқув қуроллари билан имкон даражасида рағбатлантириб турмоқда.

Жамият фаоллари шаҳримиздаги бир қатор маҳаллалар фуқаролар йиғинларида бўлишиб, бир жойда ётган, кам таъминланган хашаҳарларимиз хол-аҳволаридан хабар олдилар, Совғалар топширдилар.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғини раиси Азизахон Фозилова шундай дейди:

Имконияти чекланган кишиларни ижтимоий ҳимоя  қилишга кун сайин эътибор кучаймоқда. Бугун байрам арафасида ногиронлар жамияти ҳодимлари Хожа Эгиз кўчаси 94-уйда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Мамлакатхон Нурматова хонадонида бўлишиб, хайрли иш қилдилар. Алишер Навоий номли, “Баҳрин”, “Зуҳро”, “Иқбол” маҳаллаларида яшовчи ногиронлар уйларига ҳам боришиб, ҳол-аҳволларидан хабар олишди.


Инсон учун қўли очиқликдан ортиқ фазилат йўқ.

Бизнинг Баҳрин маҳалламизда меҳр-мурувватли инсонлар кўп. Улар доимо биздек имконияти чекланган кишиларга кўмак беришади. Рўзимуҳаммад Сўпиев, ака – ука Мирзаобид ва Орифжон Ҳамдамовлар, Мўминжон Аҳмаджонов, Ҳикматилло Маруфзода, Осимхожи Қосимов, Маҳмуджон Мирзакаримовлар шулар жумласидандир.

Ногиронлар жамияти шаҳар бўлинмасининг бир қатор тадбирлари ибратлидир. Яқинда миллий таомлар ошхонасида олти нафар кам таъминланган оила болаларига катта тўй қилиб берилди. Тўй болаларга бошдан оёқ сарупо ва совға саломлар ҳадя этилди. Набирамиз ҳам шу олти тўй боланинг биридир. “Наврўз” байрами ва Халқаро ногиронлар куни муносабати билан якка ёлғизлар, кам таъминланган оилалар, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари таклиф этиладилар. Бир жойда ётган беморлардан уйларига бориб ҳабар олинади.