Ногиронга уй олишда имтиёз борми?

Оилада 2 нафар 1-гуруҳ ногирони бор. Уларга уйжой ёки квартира олишда ҳам уйжой қуриш учун ер майдони ажратилиб берилишида кандай имтёзлар бор? Агар имтиёзлар бор бўлса, улардан қай тартибда фойдаланилади?

— Агар ногиронлар уй-жойга муҳтож бўлса, ўз худудларидаги бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига шу ҳакда мурожаат этиши лозим. Сўнг тегишли ҳужжатларга асосан, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш вазирлигига қарашли муравват, саховат, ногиронлар уйларига жойлаштириш ёки ҳокимликлар ҳисобида уй, кватира мавжуд бўлса, уларнинг ташаббуси билан уй ажратиб берилиши мумкин. Бироқ бунинг учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сўнг навбат асосида кватира ажратилиши мумкин.

Уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратилиши эса ким ошди савдоси биржалари орқали амалга оширилади. Намунавий уй-жой олиш ҳам ҳудудлардаги «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари ва «Қишлоққурилишбанк» филиаллари қарорлари ва узоқ муддатли шартномага асосан уй-жой суммасининг фоизи тўлагандан кейин амалга оширилади. Бунда ногиронларга имтиёз йўқ