Ўзбекистонда ногиронлар аравачаси ишлаб чиқарила бошланди

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги янги кўринишдаги сайр қилишга мўлжалланган ногиронлар аравачаларини сотиб олган эди.

Вазирликнинг БМТТД билан ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида ногиронлар жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида илғор ҳориж тажрибаси таҳлил қилинди, замонавий реабилитация воситаларининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди ва мувофиқ келувчи намуналар сотиб олинди.

Ҳозирги кунда автомобиль эҳтиёт қисмлари, велосипедлар ва мототехникаларни ишлаб чиқарувчилар учун семинар ташкил қилинди.

Семинар доирасида уларга замонавий реабилитация воситалари намойиш этилди. Семинарда ногиронлар ҳам иштирок этиб, улар ишлаб чиқарувчиларга бундай маҳсулотни ишлаб чиқаришда нималарга эътибор беришлари кераклигини тушунтиришди.

Ишлаб чиқарувчилар тақдим этилган нусхалар ва техник ҳужжатлаштиришларни ўрганган ҳолда ногиронлар курсиси, оёқтаёғи ва бошқа техник реабилитация воситаларининг намуналари устида ишлашни бошлашди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар янги намуналар асосида ногиронлар аравачаларини тайёрлашди, деб хабар қилади UzDaily нашри.