Ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларига қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида қабул қилинади

Ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларига қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида қабул қилинади

2018 йил 2 июндаги Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори билан қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталарининг тақсимот қилиш тартиби белгиланди.

Қарорга кўра ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли квоталарининг тақсимоти олий таълим муассасалари томонидан шакллантирилади.

Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга шахслар киради.

Қабул жараёнида олий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси вакилларидан иборат таркибда олий таълим муассасасида ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш комиссияси ташкил этилади.

Абитуриент олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган хужжатларга қўшимча равишда ногиронлиги бўлган шахслар ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини шахсан (ёки ишончли вакили томонидан) кўрсатган ҳолда, нусхасини тақдим этиши талаб этилади.

Қабул комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича белгиланган тартибларга мувофиқ топширилади.

Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ногиронлиги бўлган шахслар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади.

@HUQUQIY_AXBOROT

Бир қайрағоч тақдири

Бир қайрағоч тақдири

“ Сени қароғимда асрайман Ватан”  танловига

Шаҳар четида улкан, шохлари тарвақайлаган, аммо навқирон ва танаси бақувват қайрағоч бўлар эди. У аъзим бўйи, виқорли савлати билан барчани ўзига ром қилганди. Қайрағоч ён атрофдагиларнинг меҳрини қозонган, соясидан эса барчани бирдек баҳраманд қиларди. Теварак атрофдагиларнинг барчаси унга ҳавас билан қарар, кўз тегмасин, дея ўтиб кетар эди. Ёз пайтлари деярли ҳар бир йўловчи учун, гарчи бир муддатга бўлса-да, салқинлик бахш этар, йўлда тўхтаб нафас ростлаши, бироз салқинланиши учун бағрини очар эди.

Орадан йиллар ўтди. Неча сувлар оқиб, қадди барваста, кучига куч қўшилиб бораверибди. Кунларнинг бирида унинг ёнига янги бир Ниҳол ўтқазишди. Бундан Ниҳол шунақа хурсанд эдики, Қайрағочнинг ҳайбатига қараб тезроқ шундай улғайгиси келарди. Ёш Ниҳол қайрағочдан ўрнак олишга ҳаракат қилар эди. Катта қайрағочдай келбатли бўлишга, елкаларини кенг тутишга, фақат кўкка қараб тик ўсишга уринарди. Энди анча кексайган қайрағоч эса уни аввалига ёқтирмади. Кичик бир ниҳол унинг ўрнини эгаллашга интилишими ёки тенглашишига уринаётганими билмадим. Аммо бир куни албатта мана шу жажжи ниҳол унинг ўрнида қолиб, одамлар меҳрини қозониши аниқ эди.

Бу орада кучли довуллар ва ёмғирлар мавсуми бошланди. Қайрағоч бақувват бўлгани учун тик турар, аммо ниҳол нозик новдачалари синиб кетмаслиги учун ўзини асраб авайлар эди. Аввалига қайрағоч унга эътибор ҳам бермади. Аммо шамолнинг ҳам унга шафқат қилмай, мудом нобуд қилмоққа чоғланаётганини кўриб, беихтиёр раҳми келди. Сўнг қуюқ баргли шоҳлари остида уни ҳимоя қила бошлади. Вақт ўтгани сайин Қайрағоч қуриб, қарий бошлади. Ҳар сафар фасллар алмашиб Куз фасли келгач, унинг барглари ерга тўкилар, ўзи эса худди ҳимоясиз қолган бечорадек бўлиб қоларди. Унга ҳамиша эътибор ва меҳр кўрсатган одамлар, эса энди уни талашар, хазонга айланган баргларини ёқишар эди. Секин-секин қуриб бораётган шохларини эса кесиб,ўтинга айлантириб, оловда жизғанак қилишарди. У эса бора-бора ўзини чиқиндига айланиб бораётганини, хатто ундан ҳам ёмон ҳис қиларди. “Аслида чиқиндилар ҳам турларга бўлиниб, уларнинг энг оддийси ҳам йиллар давомида парчаланади. Мен эса бир зумда бутунлай йўқ бўляпман. Одамлар озиқ-овқат, истеъмол буюмлари, ҳамма нарсадан фойдаланишади ва уларни вақти келиб чиқиндига чиқаришади. Мен ҳам аслида жонли табиатнинг бир бўлагиман, аммо бугун яроқсизга айланиб боряпман,” деб ўйларди у.

Ниҳоят забардаст Қайрағочнинг умри завол топди. Ўзи кутганидек Ниҳол унинг ўрнини эгаллади. Эндиликда у худди қайрағочдек қулочини кенг ёйиб, савлат тўкиб турарди. Югурик вақт ўтиб борар, аммо одамлар унинг ёнига бирорта янги ниҳол қадашмасди. Ниҳол бундан бениҳоя шод эди. Аммо ёши ўтгани сайин энди ўзи ва ғурурини эмас, атрофдагиларни ўйлай бошлади. “Мен ҳам бир кун нобуд бўлсам, ўрнимга одамларга ёрдам бериб, ўз шохларии кенг ёйиб, соясидан барчани баҳраманд этгувчи топиладми?”деб ўзига ўзи савол бера бошлади. Шу саволлар билан унинг ҳам умри якунланиб борди. У қанчалик ўйланмасин, қанчалик куюнмасин, янги ниҳол экилмади. Аввалига бақувват шохлари қурий бошлади, сўнг ён шохлари ҳам аста-секин нобуд бўлди. У янги ниҳол келгунча ўзини асрашга уринар, кимнингдир ёшгина ниҳол кўчатини кўтариб келишига умид боғлар эди. Қарилик илдизларига ўтиб кетмаслиги учун илдизларини тупроқ остига чуқурроқ жойлаштирарди. Бир неча йил ўтиб, у бутунлай қуриди, бироқ унинг илдизлари омон эди. Шунда ҳам у таслим бўлмас, шу илдизлари билан ўзини тутиб туришга уринар эди. Шундай умидсиз кунларда яна шамоллар мавсуми бошланди. Энди ўзини қудратлироқ ҳис қилган Шамол у билан олишишга тушди. Кекса дарахт фақат илдизлари ва қуриган шохлари билангина Шамолга қарши тура оларди. Бу олишув роппа роса уч кун давом этди. Ниҳоят, дарахт илдизлари ердан узилди. Ер бағрида унинг илдизларидан парчалар қолиб кетди, улар ҳануз янги ниҳолни кутмоқда…

Дарахтлар ҳам ўйлар балким, ер юзидаги ҳамма нарса инсоният учун хизмат қилади. Улар эса ҳар бир нарсадан фойдаланишади, аммо вақти келиб чиқиндига улоқтиришади, деб. Яхшиси атрофимиздаги чиқиндиларнинг ҳам ўз вақтида бизга хизмат қилганини унутмайлик. Ҳеч бўлмаса уларни тўғри йўналтирайлик. Ватанимизни чиқиндилар билан эмас, уларни қайта ишлаш борасидаги ғоялар билан безатайлик. Бир дарахт каби янгисини кутиб нобуд бўлишмасин.

 Умида НАВРЎЗОВА

Журналист.